Ўзбекистонда Hyundai, Кia, Toyota компаниялари учун чарм ишлаб чиқарилади
Иллюстратив фото
“Ўзчармсаноат” уюшмаси делегациясининг Жанубий Кореяга амалга оширган ташрифи давомида мазкур мамлакатнинг автомобилсозлик корхоналари учун чарм маҳсулотларини етказиб берувчи JМ компанияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.
JМ компанияси Жанубий Кореядаги энг йирик чарм ишлаб чиқарувчи корхона саналади. Бу ерда тайёрланаётган чарм маҳсулотлар асосан Hyundai, Кiа, Toyota компаниялари автомобилларига етказиб берилади. Компаниянинг йиллик даромади 250 миллион долларни ташкил этади. 1 миллиард доллар эвазига барпо этилган ишлаб чиқариш корхонаси тўлиқ Италия ва Германия технологиялари билан жиҳозланган.
Мулоқотда компания Ўзбекистондан чармнинг иккиламчи ва тайёр ҳолдаги кўринишини харид қилишни режалаштираётганини маълум қилган.
Шунингдек, “Ўзчармсаноат” уюшмаси делегацияси ишлаб чиқариш жарайонлари, маҳсулотлар сифати билан яқиндан танишган. Шу ернинг ўзида JМ компанияси вакилларига Ўзбекистоннинг 16 та ҳудудида ташкил этилган КSZлари ва уларда чармсаноат соҳасига йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бизнес таклифлар тақдим этилган.
Компания Тошкент вилоятида қўшма корхона очиш ва у ерда ишлаб чиқариладиган чармни Жанубий Корея бозорига ва автомобилсизлик соҳасидаги йирик компанияларга етказиб бериш бўйича ўз ташаббусларини билдирган.
Компания делегацияси апрель ойида Тошкентга ташриф буюриб чарм ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар билан музокарлар ўтказишга ва амалга ошириладиган лойиҳаларни муҳокама қилиб олишга тайёр эканини маълум қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг