Ҳусни Муборак 92 ёшида вафот этди

16:01 25 Февраль 2020 Дунё
1634 0

Миср Араб республикаси собиқ президенти Ҳусни Муборак 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Ал-Яум ас-Собиа” интернет портали хабар тарқатди.

Манбага кўра, Муборак бугун, сешанба куни Миср пойтахти Қоҳирада вафот этган. Ҳозирча бу борада расмий хабар берилмаган.

Муборак бир ой муқаддам соғлиғи ёмонлашгани учун шифохонага ётқизилганди. Унинг ичак қисмида жарроҳлик амалиёти ҳам ўтказлиган ва бу ҳақда ўғли твиттерда ёзиб қолдирганди.

Маълумот учун, Ҳусни Муборак 1981 йилдан 2011 йилга қадар Мисрга раҳбарлик қилиб келган. 2011 йилдаги араб баҳори ҳаракатлари вақтида президентлик лавозимидан истеъфога беришга мажбур бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?