Ҳукумат етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга оид қарор қабул қилди

11:13 29 Декабрь 2024 Ҳужжатлар
605 0

“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари бўйича айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди, жумладан:

Ўзбекистон Республикасида вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик органи тўғрисидаги низом;

Вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик белгилаш тартиби тўғрисидаги низом;

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш тартиби тўғрисидаги низом;

Болалар уйлари тўғрисидаги низом;

Меҳрибонлик уйлари тўғрисидаги низом;

Кичик ҳажмли болалар уйлари тўғрисидаги низом.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик тўловлар тўлаш ҳамда болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари 2025 йилдан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

2025 йил 1 февралдан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар масалалари бўйича васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар фаолияти тугатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер