Ҳудудларда ёшларни экспорт бозорларига чиқишга кўмаклашадиган тизим яратишимиз шарт ва зарур — Шавкат Мирзиёев
Фото: president.uz
Президент Шавкат Мирзиёев “Astrum” академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Шунингдек, Президентимиз барча вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари, олийгоҳлар ректорлари рақамлаштиришни биринчи навбатдаги вазифалар қаторига олиб чиқиши лозимлигини таъкидлади.
Бу борада адлия, меҳнат, олий ва халқ таълими вазирликлари, солиқ, божхона идоралари, Навоий комбинати, «Автосаноат», «Саноат қурилиш банки»да рақамлаштириш бўйича натижалар борлиги қайд этилди.
Лекин, Транспорт, Энергетика вазирликлари, Ветеринария қўмитаси, “Uzbekistan Airports”, «Темир йўллари», «Агросуғурта»да ишлар аҳволи суст.
«Хорижий корхоналар ёшларимизга ишонч билдириб, жорий йилнинг ўзида 100 миллион долларлик хизматларга буюртма берган. Лекин, маҳаллий корхоналаримиз буюртмалари бундан анча кам.
Бундан ташқари, ҳудудларда ёшларни экспорт бозорларига чиқишга кўмаклашадиган тизим яратишимиз шарт ва зарур», деди Президент сўзининг якунида.
Сўнг сўз АКТ вазири Шерзод Шерматовга берилди. Вазир соҳадаги муаммо ва таклифлар юзасидан ахборот берди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари соҳа вакиллари билан очиқ фикр алмашмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг