Ҳиндистон мусобақа мезбонини мағлуб этди, Эрондан қийин ғалаба
29 август куни Тожикистон Республикасининг Ҳисор шаҳрида жойлашган «Ҳисор марказий стадиони»да Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси томонидан ўтказиб келинаётган «CAFA National Cup» турнири старт олди.
Мусобақани бошлаб берган баҳсда Амир Галеноий бошчилигидаги Эрон терма жамоаси Афғонистон терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйинда форсларнинг голларига Мажид Алиёри (2 та) ва Амирҳусайн Ҳусайнзодеҳ муаллифлик қилди. Афғонларнинг ягона жавоб тўпи эса Омид Мусави ҳисобига ёзилди.
Таъкидлаш керакки, ўйин FIFA кунлари доирасида ўтмагани боис, Эрон терма жамоаси Афғонистонга қарши легионер футболчилари хизматидан фойдалана олмади.
Куннинг иккинчи баҳсида эса «Б» гуруҳига мезбонлик қилаётган Тожикистон терма жамоаси Ҳиндистон билан куч синашди. Аммо, қарийб 18 минг мухлис кўз ўнгида ўтган баҳс ҳиндларнинг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Ҳиндистон терма жамоаси марказий ҳимоячиси Анвар Али ҳисобни очди. 13-дақиқада эса жамоанинг яна бир марказий ҳимоячи Жҳинган Сандеш ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. 28-дақиқада Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган тожикистонлик ҳужумчи Шаҳрам Самиев ҳисобни қисқартирди.
Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади. Ҳиндистон терма жамоаси турнирни ғалаба билан бошлаб олди.
Эслатиб ўтамиз, «CAFA National Cup» турнирида Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этадиган «А» гуруҳи ўйинлари бугун, 30 август куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг