“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида яна бир корхона иш бошлади

11:16 17 Октябр 2025 Жамият
135 0

Кейинги йилларда Хоразм вилоятида бунёдкорлик, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳажми бир неча баробар ошди. Шу боис арзон ва сифатли қурилиш материалларига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.

Ана шу эҳтиёждан келиб чиқиб, вилоятда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи яна бир замонавий корхона ишга туширилди. “IMZO GLASS KHOREZM” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган ушбу лойиҳа тобланган ойна, дераза ва эшик ромлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

— Лойиҳанинг умумий қиймати 7 миллион доллар бўлиб, қуввати йилига 300 минг квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган, — деди корхона раҳбари Шихназар Абдолниёзов. — Цехларга хориждан келтирилган энг сўнгги русумдаги технологик ускуналар ўрнатилган бўлиб, йилига 116 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Лойиҳа ишга тушиши билан 100 нафар ёшлар учун янги иш ўрни очилди. Яна бир муҳим жиҳати корхонамиз “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.

Янги корхонанинг ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, меҳнат фахрийлари, қурилиш соҳасида фаолият олиб борувчи тадбиркорлар иштирок этди.

Одилбек ОДАМБОЕВ

«Халқ сўзи».                                                

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?