Ҳаёт гўзалликлари куйчиси

18:50 18 Июнь 2020 Маданият
1625 0

Шоир, таржимон, тарихнавис сифатида танилган Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли — Огаҳий ўз ижодида инсонни, ҳаёт гўзалликларини, муҳаббат мавзуини тўлиб-тошиб тараннум этган. У дунёга, инсонга туганмас муҳаббат, ҳаётга чексиз меҳр билан қарайди, ижтимоий жараёнларга қаттиқ қизиқади. Шунингдек, шоирнинг тарихий асарлари далилий манбаларнинг бойлиги ва ишончли бўлиши билан ажралиб туради.

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Тошкент давлат Шарқшунослик университети билан ҳамкорликда Адиблар хиёбонида ўтказилган «Огаҳий — таржимонлик мактаби» мавзуидаги маърифий тадбирда Огаҳий адабий меросини ўрганиш, айниқса, ўсиб келаётган ёшларимизни ушбу маънавий хазинадан баҳраманд этиш муҳим вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Огаҳий 1872 йилда «Ошиқлар тумори» номли девон тузган. Маданиятимизнинг дурдонаси бўлган бу девон ўзбек мумтоз шеъриятининг 22 жанрини ўз ичига қамраб олган.

Юртимизда ушбу улуғ шоирга алоҳида ҳурмат ва эътибор кўрсатилмоқда. Хусусан, Огаҳий кўчалар, мактаблар, Хоразм вилояти мусиқали драма ва комедия театри, истироҳат боғи ва бошқа муассасаларида Огаҳий номи берилган. Қиёт қишлоғида Огаҳий боғи ташкил этилиб, шоирнинг уй-музейи, музей олдида Огаҳийга ҳайкал ўрнатилган.

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?