Ҳар қандай шахсни унинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин
Шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Мазкур ҳужжат тасдиқланса, умумий қоида тариқасида ҳар қандай кишини фото ёки видео тасвирга олиш ёки ушбу тасвирдан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилиниши мумкин.
Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада қайд этилишича, қонун инсонларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқини мустаҳкамлаш ҳамда миллий ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва 30 га яқин хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинган ҳолда, аҳоли фикрини ўрганиш учун муҳокама порталига жойлаштирилган.
Лойиҳага кўра, эндиликда умумий қоида тариқасида, эндиликда ҳар қандай кишини расм ёки видеога олиш ҳамда ушбу тасвирдан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади.
Шу билан бирга, лойиҳада қуйидагилар белгиланмоқда:
- 16 ёшдан бошлаб ўсмирлар уларни тасвирга олиш, тасвирдан фойдаланиш учун мустақил розилик бера олади;
- жамоат жойларида ва оммавий тадбирларда тасвирга олиш учун рухсат талаб қилинмайди;
- давлат хизматчиларини хизмат вазифасида чекловсиз тасвирга олиш ва тасвирдан фойдаланиш мумкин;
- ноқонуний ҳаракатларни тасвирга олиш учун розилик шарт эмас;
- видеокузатув тизимлари ҳақида огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши шарт;
- кишиларнинг қисман ёки тўлиқ кийимсиз бўлишни тақозо этадиган жойларда (тиббиёт хонаси, ҳаммом, кийим алмаштириш хоналари ва бошқа) видеокузатувни амалга ошириш тақиқланади.
- Агар тасвирдан розилик берилган мақсаддан бошқа мақсадда ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган тарзда фойдаланилса, розилик чақириб олиниши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг