Ҳар бир жамият ўз ахборот хавфсизлигини ҳимоя қилишга мажбур

Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Навоий шаҳрида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва Судьялар олий мактаби кўмагида ЮНEСКО, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) томонидан «Сўз эркинлиги, ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқи ва журналистлар хавфсизлиги» мавзусида семинар ўтказилди.
Семинар халқаро экспертлар – ҳуқуқшунос ва олим Жоан Барата ҳамда собиқ прокурор Сабин Оуэллет раҳбарлигида ташкил этилди. Унга Навоий вилоятининг турли ҳудудларида фаолият олиб бораётган прокуратура идоралари ходимлари ва икки нафар журналист таклиф қилинди.
Ушбу семинар Сабин Оуэллет томонидан интерфаол услубда олиб борилиб, асосий мулоҳазалар сўз ва ахборот олиш эркинлиги ҳамда унинг таъминланишида прокуратура ходимлари ва журналистлар ўртасида қандай ихтилофлар мавжуд деган мавзу атрофида кечди.
Жаноб Оуэллет мулоқот аввалидаёқ ушбу семинар иштирокчилари исм-шарифи ва эгаллаб турган лавозимлари ошкор этилмаслик шартини белгилаб, бирин-кетин кескин саволларни ёғдира бошлади. Масалан, унинг тўғри сўзни айтгани учун блогернинг маъмурий жавобгарликка тортилиши тўғрими ёки ОАВ вакиллари киритилмаган суд жараёнларини адолатли ва шаффоф деб ҳисоблайсизми, қабилидаги саволлар шулар жумласидан.
— Очиғи, дабдурустдан берилган бундай саволлар ҳар қандай журналистни бироз саросима солиб қўяди, — дейди «Знамя Дружбы» газетаси муҳаррири Гулруҳ Аҳатова. — Қолаверса, ушбу мулоқотнинг муддаоси очиқланмаганлиги эди.
Мулоқотда иштирок этган прокурорларнинг барчаси ёш, тажрибаси кўп бўлмасада дунёдаги сўз эркинлиги билан боғлиқ машмашалардан хабардор эди. Экспертларга Ассанж ва Қошиқчи фожиаларини эслатиб, ҳар бир жамият ўз конституцион тузумини ҳимоя қилишга мажбурлигини исботлашди.
Семинарда журналист ва прокуратура идоралари ходимлари жамият манфаатларини ҳимоя қилишда ўзаро муносабатларини қандай йўлга қўйишлари ва бошқа бир қатор мавзулар муҳокама этилди. Шу билан бирга, жаҳон тажрибасидан мисоллар келтирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг