Ҳамширалар учун янги имконият
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов “GLOBOGATE Concept AG” компаниясининг Ўзбекистондаги «Германия тиббиёт академияси» лойиҳаси координатори Нодира Тиллашайхова ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги рекрутинг бўйича координатори Акмал Абдужабборовни қабул қилди.
Унда Швейцариянинг «GLOBOGATE Concept AG» компаниясининг Ўзбекистон ва Германия ўртасида тиббиёт соҳасида таълим ва карьера имкониятларини боғловчи йирик халқаро дастурини амалга ошириш мақсадлари муҳокама этилиб, компания вакиллари томонидан ўқув йўналишлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.
— Ўқишга қабул қилинадиган номзодлар “Ҳамширалик иши” ёки “Даволаш иши” йўналишида техникум ёки коллежни тугаллаган ҳамда ўз соҳаси бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши лозим, — дейди Акмал Абдужабборов. —Шунингдек, ҳамшира ва тиббий оғалар фақат стационар, яъни шифохона ва касалхона бўлимларида ишлайдиган, беморларни парвариш қилиш билан шуғулланувчи ҳамда 36 ёшдан ошмаган бўлиши талаб этилади.

Таъкидлаш жоиз, ўқув курсларидаги барча харажатлар компания томонидан қопланиб, ўқув давомида талабаларга дастурда белгиланган тартибда стипендия ҳам тўланади.
Ҳар бир шаҳар ва туманда 20-25 нафаргача номзоддан иборат камида биттадан гуруҳ ташкил этилиши кўзда тутилган.
Машғулотлар саккиз-ўн ой давом этиб, немис тилида олиб борилади. Тилни ўрганиб, халқаро сертификатни қўлга киритган талабалар Германияда ишлаш имкониятига эга бўлади.
Темур ЭШБОЕВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг