Ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболлари муҳокама қилинди

Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари С.Артикова ва Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси К.Обаленский ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар икки давлат ваколатли органлари ўртасида ҳуқуқий соҳада шаклланган муносабатларнинг бугунги кундаги ҳолати, жиноятчиликка қарши курашиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболларини муҳокама қилдилар.
Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган мулоқотнинг икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳуқуқий масалалар бўйича муносабатларни мустаҳкамлашда ва унинг янада ривожланишида янги туртки бўлишини таъкидладилар.
Учрашув икки томонлама конструктив мулоқот ва ўзаро англашув руҳида ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг