ҲАМАС Ғазода оташкесим таклифини қабул қилди

Фото: Omar Al-Qattaa/AFP/Getty Images
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида оташкесим тўғрисидаги таклифни маъқуллади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҲАМАС ва бошқа ҳаракатлар Миср ва Қатар воситачиларига таклифни қабул қилганини маълум қилган.
Таклифга кўра, 60 кунлик оташкесим давомида ҲАМАС Ғазода ушлаб турган исроиллик гаровдаги шахсларнинг ярмини озод қилади. Эвазига маълум миқдорда фаластинлик маҳкумлар қўйиб юборилади.
Шунингдек, таклифда Исроил армиясининг анклавнинг чуқур ҳудудларидан чиқиши ва бу орқали инсонпарварлик ёрдамини Ғазога тўсиқсиз киритиш имкони яратилиши назарда тутилган.
Оташкесим режими кучга кириши биланоқ Исроил ва ҲАМАС ўртасида доимий тинчлик ва кенг қамровли келишув бўйича музокаралар бошланиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг