Ғузорда 31 та эҳтиёжманд оилага замонавий хонадонлар ҳадя қилинди
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Юртимизда байрамлар шукуҳи кезиб юрган шу кунларда «Шўртан газ-кимё мажмуаси» масъулияти чекланган жамияти ҳамда «Озод ибрат капитал қурилиш» хусусий корхонаси ташаббуси билан Ғузор туманида кам таъминланган ва ногиронлиги мавжуд 31 та оилага замонавий уй-жойлар совға қилинди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят, туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Хонадонлар калити ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Янги уй соҳибларидан бири Ойзият Ҳоллиева Ғузор туманининг Туркманистон Республикаси билан чегарадош, олис Тахам қишлоғида яшайди. У тақдирнинг кўп синовларига дуч келган. Дастлаб турмушидан ажралди. Бундан қаттиқ руҳий тушкунликка тушган аёл соғлиғини йўқотиб, 2-гуруҳ ногиронига айланиб қолди.

— Бугунги кунга қадар икки нафар фарзандим билан укамнинг бир хонали уйида яшаб келаётган эдим, — дейди у. — Бугун менга янги хонадоннинг совға қилиниши ҳаётимдаги энг унутилмас воқелик бўлди. Энди фарзандларимнинг келажагидан кўнглим тўқ. Президентимиз томонидан илгари сурилаётган «Инсон қадри учун» деган тамойилни бугун ўз ҳаётим мисолида кўриб, амин бўлиб турибман. Кўнглимда кечаётган ҳиссиётларни таърифлашга тилим ожиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг