Грузия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаяпти
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Грузия элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Грузия Элчиси Зураб Абдушелишвили жаноблари билан учрашдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Жаноб элчига икки томонлама алоқаларимизга аниқ натижалар билан қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз ҳамда тарихимиз, маданиятимиз ва адабиётимизга бўлган самимий қизиқишини юксак қадрлаймиз».
Эслатиб ўтамиз, Зураб Абдушелишвили 2019 йил май ойида ишонч ёрлиқлари нусхаларини ТИВда топширган эди. У элчи Константин Жгентининг ўрнига тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг