Гонконгда парранда гриппининг ўта тажовузкор тури аниқланди
Гонконгда илк бор юқимлилик даражаси юқори бўлган H5N8 парранда гриппи вируси аниқланди. Бу ҳақда «South China Morning Post» газетаси хабар берди.
Ушбу штамм Хитой билан чегарадаги «Май По» ботқоқ қўриқхонадаги ёввойи қушлардан олинган намуналардан топилди. Олимларнинг фикрига кўра, вирусни ушбу ҳудудда қишлайдиган кўчиб юрувчи қушлар олиб келган.
Гонконгда 1997 йилдан бери бир неча бор парранда гриппи авж олган. Бироқ, H5N8 штамми бу ҳудудда биринчи марта аниқланди. Шу муносабат билан вилоят санитария хизматлари парранда сотиладиган бозорлар устидан назоратни кучайтирди.
Маълумот учун, 2 январь куни Японияда парранда гриппи эпидемияси қайд этилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг