Ғиждувон аҳолиси учун 650 ўринли замонавий шифохона қурилади

15:49 01 Июнь 2024 Сиёсат
379 0

Ғиждувон аҳолиси учун 650 ўринли замонавий шифохона қурилади. Бу ҳақда Бухорода Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, шиғилишда ижтимоий соҳа билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинар экан, Ғиждувон аҳолиси учун 650 ўринли замонавий шифохона қурилиши эълон қилинди. 

Мутасаддиларга лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиб, келгуси йил инвестиция дастурига киритиш топширилди.

Умуман, йиғилишда Ғиждувонни ўзида 25 минг иш ўрни, қўшимча 50 миллион доллар экспорт ва бюджетга 100 миллиард сўмлик тушум бўйича имкониятлар кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда шунингдек, муҳокама қилинган масалалар юзасидан вилоят ва тармоқ раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?