Германияда бўлиб ўтган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

10:30 29 Июль 2025 Жамият
230 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 16-27 июль кунлари Германиянинг Рейн-Рур шаҳрида Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари ўтказилди. Мазкур Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида дунёнинг 113 та давлатидан 18 та спорт тури бўйича 5 минг 100 нафардан ортиқ талаба спортчилар 234 та жамланма медаллар учун баҳс олиб борди. Мусобақа Германиянинг 6 та шаҳарларида, жумладан, Бохум, Дуйсбург, Эссен, Мюльхайм-ан-дер-Рур, Хаген ҳамда Берлинда ўтказилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Ўзбекистон спорт делегацияси мазкур мусобақада 11 та спорт тури, хусусан, камондан отиш, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, сувга сакраш, дзюдо, бадиий гимнастика, эшкак эшиш, сузиш, стол теннис, таэквондо ВТ ва теннис турлари бўйича 18 та олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи 53 нафар спортчилардан иборат таркиб билан иштирок этди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Ўзбекистон спорт делегацияси мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон Универсиадалар тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди, 5 та спорт тури бўйича 4 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза, жами 15 та медал қўлга киритди. Ушбу натижа билан Ўзбекистон спорт делегацияси умумжамоа ҳисобида 13-ўринни, Марказий Осиё давлатлари орасида эса 1-ўринни эгаллади.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Шунингдек, Универсиадалар тарихида илк бор сузиш, бадиий гимнастика ва енгил атлетика спорт турларидан медаллар қўлга киритилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Хусусан, Шарифа Давронова – енгил атлетика (Уч ҳатлаб сакраш), Тахмина Икромова – бадиий гимнастика (яккалик тасма ҳамда яккалик ҳалқа), Нажмиддин Қосимходжаев, Шоҳжаҳон Каримбоев, Мадина Мирабзалова, Диёра Азизовалар – таэквондо ВТ (аралаш жамоавий) бўйича олтин медални;

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тахмина Икромова – бадиий гимнастика (яккалик кўпкураш ҳамда яккалик булава), Элдор Усмонов – сузиш (50м баттерфляй), Марат Мавлонов – таэквондо ВТ (+87 кг) бўйича кумуш медаль,

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Мадина Мирабзалова – таэквондо ВТ (-57 кг), Шамсиддин Қурбонов – таэквондо ВТ (-58 кг), Нажмиддин Қосимходжаев – таэквондо ВТ (-74 кг), Элдор Усмонов – сузиш (100м баттерфляй), Лазиза Ҳайдарова – дзюдо (-48кг), Шукуржон Аминова – дзюдо (-52кг), Шоҳжаҳон Ахмедов, Марат Мавлонов, Умиджон Туробов – дзюдо (эркаклар жамоавий) бўйича бронза медалини қўлга киритган.

Юнус БЎРИЕВ, Отабек САИДАҲМАДОВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер