Германия канцлери Трамп билан очиқчасига гаплашиб олмоқчи
Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ президенти Дональд Трамп билан Гренландия атрофидаги можарони тўғридан-тўғри муҳокама қилмоқчи эканлигини айтди. Учрашув 21 январь куни Давосда бўлиб ўтадиган жаҳон иқтисодий форумида бўлиб ўтиши мумкин.
«Агар керак бўлса, Европа манфаатларини, шунингдек, Германиянинг миллий манфаатларини ҳимоя қиламиз», — деган Мерц.
Унинг таъкидлашича, олдин АҚШ оролда минглаб ҳарбий хизматчиларни ушлаб турган. Ҳозирда уларнинг сони 200 дан кам. Вазият таҳлил қилинса, ҳолат унчалик драматик эмас. Аммо бу ҳаммаси яхши дегани ҳам эмас.
Дональд Трамп Арктикадаги стратегик манфаатларга асосланиб, АҚШ Оролни ўз қўлига олиши кераклигини айтиб келмоқда. Гренландияни ўз ичига олган Дания бу даъволарни рад этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг