«Ғалаба боғи»да МСИТФ—2024 фестивали бошланди

19:34 02 Май 2024 Сиёсат
726 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Пойтахтимиздаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида мудофаа соҳасида инновацион технологиялар фестивали бошланди. Унда Қуролли Кучларга зарур бўлган замонавий технологиялар, металлургия, кимё саноати ҳамда текстиль соҳасида икки мақсадга мўлжалланган 20 га яқин ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар, 50 та ташкилот, 30 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи жисмоний шахслар ва ихтирочилар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни юртимизда илк бор ўтказилаётган мазкур фестиваль билан қутлаб, юртимиз мудофааси учун ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорларга миннатдорчилик билдирди.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони раҳбарлигида миллий армиямизни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлаш, мавжудларини модернизация қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ана шу мақсадда, мудофаа соҳасини ривожлантириш бўйича мамлакатимиз Президентининг 2023 йилдаги Фармони билан Мудофаа саноати агентлиги қайта ташкил этилди.

Қисқа даврда барча ҳарбий завод ва корхоналаримиз тубдан модернизация қилинди, янгилари барпо этилди ҳамда энг замонавий технология ва ускуналар билан жиҳозланди. Ҳарбий-техник соҳада 40 дан ортиқ давлатлар билан ҳамкорлик ўрнатилди, 30 га яқин илғор хорижий компаниялар билан шартномалар тузилди, 38 та маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ҳарбий завод ва корхоналаримизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури 155 тага етказилди, хизматлар кўрсатиш 2,5 баробарга оширилди.

Тарихдан маълумки, дунёда яратилган инновацион технологияларнинг аксарияти аввало ҳарбий мақсадларда олиб борилган изланишларда яратилган. Айнан мамлакатимизни технологик жиҳатдан мустақиллигини янада ошириш, иқтидорли ёшларни ушбу соҳага кенг сафарбар этиш мақсадида 2-4 май кунлари «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида мудофаа соҳасида инновацион технологиялар фестивали ташкил қилинди.

Ушбу фестивалда Қуролли Кучларга зарур бўлган замонавий технологиялар, металлургия, кимё саноати ҳамда текстиль соҳасида икки мақсадга мўлжалланган 20 га яқин ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар, 50 та ташкилот, 30 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи жисмоний шахслар ва ихтирочилар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этишмоқда. Тақдимотда танлаб олинган энг яхши маҳсулот ва корхоналар истиқболда Мудофаа саноати агентлиги билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлади.

Фестиваль доирасида 7 та тур бўйича, яъни Робототехника, Киберспорт, Дронрейсинг, 3Д моделлаштириш, Дронларни лойҳалаштириш ва Дастурлаш бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. Унда техника, алоқа, ахборот-коммуникация технологиялари, ўқув-техник воситалари, дастурий таъминот, авиация, учувчисиз учиш тизимлари, робототехника қурилмалари, тренажёр комплекслар, ҳимоя воситалари, кимё технологиялари ва бошқа истиқболли йўналишлар бўйича ишланмалар ва маҳсулот прототипларини истиқболда қўллаш учун рақобатбардош лойиҳалари сараланади.

Фестиваль доирасида 7 та тур бўйича, яъни Робототехника, Киберспорт, Дронрейсинг, 3D моделлаштириш, Дронларни лойҳалаштириш ва Дастурлаш бўйича мусобақалар ўтказилди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?