Фуқароларнинг ишончига кириб, уларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган «уддабуронлар» қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳридаги хусусий университет ходими З.О. фуқаро Т.М.нинг ишончига кириб, танишлари орқали унга қўшни Қозоғистон ёки Тожикистон давлатидаги олий ўқув юртининг 2 курсини ўқиб тугатганлиги тўғрисида сохта ҳужжат тайёрлаб, ўзи ишлаётган хусусий университетнинг 3 курсидан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Тахтакўпир тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаро И.Ж. фуқаро М.О.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Нукус шаҳридаги Тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйиши эвазига минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг