Францияга тегишли компания Ўзбекистонда уран қазиб олиш лойиҳасига қўшилди
«Навоиюран» давлат корхонаси ва Франциянинг «Orano» компанияси Жанубий Женгелди уран конини саноат миқёсида ўзлаштириш бўйича муҳим келишув имзолади. Ушбу лойиҳа доирасида конни ривожлантириш, қазиб олиш ва экологик хавфсизлик стандартларига риоя қилиш бўйича мажбуриятлар белгиланди. Бу ҳақда ширкат сайтида хабар берилган.
Шартнома доирасида Япониянинг «ITOCHU Corporation» компанияси ҳам қўшма корхона таркибига минортиар улуш билан қўшилди. Ҳамкорлар коннинг фойдали қазилма ресурсларини камида икки баробарга ошириш учун кенг қамровли геологик-қидирув ишларини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Лойиҳа узоқ муддатли стратегик ҳамкорликни назарда тутади. У нафақат уран қазиб олишни кенгайтиришга, балки маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга ҳам ҳисса қўшади. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида замонавий технологиялар жорий этилади ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чоралари кўрилади.
Жанубий Женгелди конининг тасдиқланган захираларига кўра, ушбу лойиҳа камида 10 йил давомида уран қазиб олиш имконини беради. Ишлаб чиқаришнинг энг юқори ҳажми йиллик 700 метрик тоннага етиши кутилмоқда. Бу эса Ўзбекистонни глобал уран саноатининг муҳим етказиб берувчиларидан бирига айлантиришга хизмат қилади.
Лойиҳа 2022 йилда «Orano» ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида имзоланган стратегик ҳамкорлик битими доирасида амалга оширилмоқда. Шунингдек, ҳамкорлар коннинг фойдали қазилма захираларини камида икки бараварга ошириш мақсадида қўшимча геологик-қидирув ишларини ҳам олиб борадилар.
«Orano» компаниясининг кончилик фаолиятлари бўйича директори Ксаве Цент Мартин Тиллет ушбу лойиҳа Orano гуруҳининг қазиб олиш манбаларини диверсификация қилишига хизмат қилишини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, бу Ўзбекистонда сўнгги беш йил давомида олиб борилган ишларнинг мантиқий натижасидир. Шунингдек, «Orano» ўзининг геологик ва техник тажрибаси билан лойиҳани ривожлантириш ҳамда қўшма корхона фаолиятини кенгайтиришга ҳисса қўшишни мақсад қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг