Францияда намойишлар вақтида 670 дан ортиқ киши қўлга олинди
Францияда ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатини қоралаб ўтказилган оммавий намойишлар давомида 670 дан ортиқ норози фуқаро полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, жами 675 киши ҳибсга олинган, улардан 549 нафари ҳозирда ҳам қамоқда қолмоқда. Фақат Парижнинг ўзида 280 киши қўлга олинган, уларнинг 183 нафари ҳибсда қолдирилган.
Намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ўртасидаги тўқнашувларда 34 нафар полиция ва жандарм яралангани қайд этилган.
Франция ички ишлар вазири Брюно Ретайонинг маълум қилишича, ҳукумат сиёсатига қарши норозилик акцияларида мамлакат бўйлаб қарийб 200 минг киши иштирок этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг