Францияда 2023/24 йилги мавсум чемпиони маълум бўлди

Фото: Reuters
ПСЖ 2023/24 йилги мавсумда муддатидан олдин Франция чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.
Турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган «Монако» 31-турда «Лион»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва лигадаги барча клублар 70 очко жамғарган ПСЖга етиб олиш учун имкониятидан маҳрум бўлишди.
Ҳозир «Монако» ҳисобида 58 очко бор ва чемпионатда жамоа иккинчи ўринда бормоқда. Кумуш медаллари учун «Брест» (56), «Лилл» (55) ва «Ницца» (51) ҳам кураш олиб бормоқда.
Луис Энрике бош мураббийлигидаги ПСЖ кетма-кет учинчи марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритмоқда. Умумий ҳисобда ПСЖ миллий чемпионатда 12 бор олтин медалга сазовор бўлган.
ПСЖ бу мавсумда Чемпионлар лигасида ҳам курашни давом эттирмоқда. Чорак финалда парижликлар «Барселона»ни икки ўйин натижасига кўра 6:4 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалда «Боруссия Дортмунд»га қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Бу жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин 1 май, жавоб учрашуви 7 май куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг