“Формула-1” чемпиони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси музейидан ҳайратда қолди
“Скудериа Феррари” жамоасининг “Формула-1” чемпиони Шарл Леклер Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейига ташриф буюриб, бу бино, ундаги ҳар бир бўлим ва экспозициядаги майда деталларгача бўлган эътибор ўзига хос чирой ва мукаммалликни намоён этганини таъкидлади.

“Формула-1” чемпиони Шарл Леклер ўз таассуротларини қуйидагича ифода этди:
“Бу ерда кўрганларим — ҳақиқатан ҳам ақл бовар қилмайдиган даражада ҳайратланарли. Мен бугун гувоҳ бўлган манзараларни бошқа ҳеч қаерда учратмаганман. Марказ ичидаги ҳар бир детал, ҳар бир бўлимга берилган эътибор — ниҳоятда нафис ва аниқ мақсадли ташкиллаштирилган.
Мен учун янги маданиятлар, янги мамлакатлар билан танишиш доимо қизиқарли. Ўзбекистон эса ўзининг бой, чуқур ва жуда жозибали тарихи билан алоҳида ажралиб туради. Бу ерга таклиф этилганим, мамлакат ҳақида кўпроқ билиш имконига эга бўлганим мен учун катта шараф. Бунинг учун самимий миннатдорлик билдираман.
Бу ташаббус, менимча, жуда улкан аҳамиятга эга. Марказни кўриш менда жуда катта таассурот қолдирди. Мен Ўзбекистонда бир марта бўлганман ва ўша пайтданоқ бу юрт менга жуда ёққан эди.
Мана, иккинчи бор келишим. Бу сафар маданиятни янада яқиндан англаш, халқ ва мамлакат ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун ажойиб имконият бўлди.
Кўргазмалар ҳам жуда юқори даражада ташкил этилган. Бу ерда қўлланилган технологиялар, материаллар ва ёндашув — барчаси ўзига хос, ўзгача. Марказда Ўзбекистон тарихининг йирик бир бўлаги мужассам экани яққол сезилади”


Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг