“FlyArystan”нинг илк парвози
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Қозоғистоннинг етакчи авиаташувчиларидан бири “FlyArystan” икки қардош давлат пойтахтларини боғловчи Остона-Тошкент йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширди.
Бундан буён мунтазам рейслар ҳафтасига икки марта – душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади.

— “FlyArystan” авиакомпанияси ўз йўловчиларига Ўзбекистон пойтахтига бемалол саёҳат қилиш имкониятини тақдим этишдан мамнун, — дейди авиакомпаниянинг маркетинг ва сотувлар бўйича директори Мадина Бужинова. — Қозоғистоннинг пойтаҳти Остона шаҳридан тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйган биринчи лоукостер авиакомпанияси ҳисобланади. Янги йўналиш саёҳатчилар учун қулайликни таъминлабгина қолмай, нафақат сайёҳлик, балки тиббий туризм доираларини кенгайтираётганидан фахрланамиз.
Тошкент кундан кунга сифатли тиббий ёрдамга интилаётган қозоғистонликлар учун жозибадор манзилга айланиб бормоқда, бу эса икки давлат ўртасидаги рейсларга юқори талабни келтириб чиқармоқда. Энди Қозоғистон пойтахти, қолаверса, унга энг яқин шаҳарлар аҳолиси ҳам маданий, кўнгилочар, ҳам дам олиш мақсадида ўзбек заминига саёҳатга боришлари мумкин.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “FlyArystan” авиакомпаниясининг илк парвози шарафига матбуот брифинги бўлиб ўтди, унда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Биржан Дулатбеков, “Air Astana” авиакомпаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги минтақавий менежери Евгений Крутов ва «Uzbekistan Airports Handling» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари Умид Ҳамраев ушбу тадбирнинг аҳамиятини ҳақида сўз юритдилар.
Айтиш жоизки, “FlyArystan” Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида Самарқанд—Алмати—Самарқанд мавсумий йўналишида ҳам ишламоқда. Авиакомпания парвозлар харитасини яқин келажакда икки давлатни боғлайдиган янги йўналишлар билан тўлдиришни режалаштирмоқда.

Қозоғистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистонга кириши учун виза талаб этилмаслигини инобатга олсак, Тошкент қозоғистонликлар учун жозибадор манзил бўлиб, саёҳат, ҳордиқ чиқариш, даволаниш ва ишбилармонлик учрашувларини ўтказиш учун кўплаб афзаллик ва имкониятларни тақдим этади. Шарқий шаҳар сайёҳларга “Чорсу” бозорининг ёрқин рангларидан баҳраманд бўлиш, Ҳазрати Имом тарихий мажмуасини зиёрат қилиш, замонавий музейларга ташриф буюриш ва уларнинг дидини лол қолдирадиган миллий таомлардан баҳраманд бўлишни таклиф этади.
Эслатиб ўтамиз, “FlyArystan” яқинда 2023 йил 20 июн куни Парижда бўлиб ўтган 24-Wоrld АirLine Аwарds мукофотида авиация саноати Оскарида иштирок этиб, “Марказий Осиё ва МДҲнинг энг яхши лоукостери” мукофотига сазовор бўлган.
Нурлан УСМОНОВ
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг