Фидойи нуронийлар меҳнати эътироф этилди

Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос азалий қадриятлардан ҳисобланади. Бугунги кунда бу анъана янги мазмун билан бойиб, муҳим аҳамиятга эга тарбия мактабига айланиб бормоқда.
“Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгаши қарорига кўра, мамлакатимиз иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларида кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилган нуронийлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Улар орасида самарқандлик 86 нафар отахону онахонлар ҳам бор.
Самарқанд шаҳрида “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонларини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. “Кексалар ҳафталиги” доирасида ташкил қилинган ушбу тадбирда фидойи, ташаббускор ҳамда ҳаёт йўли ёшлар учун ибрат бўладиган нуронийлар меҳнати эътироф этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этиб, фахрийларни қутлади. Нуронийларнинг ҳаёт тажрибаси ва меҳнати ёшлар учун намуна эканини таъкидлаб, уларга миннатдорлик билдирди.
— Кексаларимиз ҳар бир соҳада фаоллик кўрсатиб, жамият тараққиётига ҳисса қўшиб келмоқда. Уларнинг дуоси ва фаол иштироки барча ишларимизга руҳ ва куч бағишлайди, — деди Адиз Бобоев.
Тадбирда кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани қайд этилди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг