Февралда ёнилғи ва йўлкира нархлари кескин ошган — Марказий банк сўровномаси
Марказий банк февраль ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган инфляция даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизни ташкил қилган. Ҳудудлар кесимида инфляциянинг энг юқори даражаси Тошкент шаҳри – 16,1 фоиз ва Сирдарё вилоятида – 13,9 фоиз, энг паст даражаси эса Қорақалпоғистон – 9,1 фоиз ва Хоразм вилоятида – 10,7 фоиз сезилган.
Сўровномада қатнашганларнинг катта қисми бензин ва ёқилғи ҳамда йўлкира ва ташиш хизматларини нархларида юқори ўсиш кузатилган асосий турдаги товар ва хизматлар сифатида қайд этган. Бунга февраль ойининг охири ва март ойининг бошларида бутун республика бўйлаб газ етишмаслиги сабабли метан ёқилғи қуйиш шохобчаларининг тўлиқ ёпилиши ёки фаолиятининг чекланиши таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг