Фермерлик ҳаракати: кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш истиқболлари
Хоразм вилоятида “Фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолиятни ривожлантириш муаммолари ва вазифалари” мавзусида амалий конференция ташкил қилинди. Президентимизнинг тадбиркорлар билан ҳар йили ўтказадиган очиқ мулоқоти арафасида бўлиб ўтган мазкур конференция қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган илғор фермерлар билан тўғридан-тўғри мулоқот майдонига айланди.
Конференциянинг асосий мақсади — қишлоқ хўжалигидаги мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, фермерларни рағбатлантириш ва соҳадаги ислоҳотлар юзасидан таклифларни эшитишдан иборат.
— Сўнгги йилларда қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорлар ер эгаларининг ҳақ-ҳуқуқини мустаҳкамлаш, соҳани замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, фермер ва деҳқонларни манфаатдор қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилди, — дейди Янгибозор туманидаги “Хоразм фахри” фермер хўжалиги раҳбари Отабек Қурбонов. — Шунингдек, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, имтиёзли кредит ва солиқ енгилликларини бериш, фермерлар ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилди.
2025 йилда Хоразм вилоятидаги 4,3 мингдан ортиқ фермер хўжалиги ихтиёрида 192 минг гектар ер мавжуд бўлиб, Фермерлар Кенгаши кўмаги билан 2100 та фермер хўжалигида кўп тармоқли фаолият йўлга қўйилди. Бу — пахтачилик, ғаллачилик, сабзавотчилик, боғдорчилик ва чорвачиликни қамраб олган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлигига хизмат қилмоқда. Бу ҳаракатлар қишлоқ жойларда барқарор иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва қишлоқ хўжалигини янги босқичга олиб чиқишга имкон яратмоқда.
Конференция якунида Ўзбекистон фермерлари Кенгаши раиси Актам Хаитов соҳада юқори натижаларга эришган, маҳсулот етиштиришда инновацион услубларни кенг жорий этган бир гуруҳ фермерларга “Илғор фермер” кўкрак нишонини топширди.
Одилбек ОДАМБОЕВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг