Фермер микро ГЭС қурди

12:31 29 Июль 2025 Жамият
89 0

Хоразм вилоятининг шаҳар ва қишлоқларида кичик қувватли, экологик тоза муқобил энергия манбалари қуриб ишга туширилмоқда. Ана шундай инновацион лойиҳалардан бири Гурлан туманидаги “Йўлдош шайх ўғиллари” фермер хўжалигида амалиётга татбиқ этилди.

— Хўжалигимиз ҳудудидан “Шанғи” коллектори оқиб ўтади, — дейди фермер Муродбек Нурметов. — Урганч давлат университети олимлари билан ҳамкорликда қуввати 10 кВт бўлган микро ГЭС қурилмасини ишга туширдик. Унинг қуёш панелидан афзаллик томони фақат кундузи эмас, кечаси ҳам электр энергияси олиш мумкин. Чунки коллекторда сутканинг 24 соати давомида сув оқиб туради. Илгари электр энергияси учун йилига ўртача 120-130 млн сўм маблағ сарфлар эдик. Эндиликда шу маблағ хўжалигимиз ихтиёрида қоладиган бўлди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартда қабул қилинган “Республика ҳудудларида микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йилда Хоразм вилоятида жами қуввати 920 кВт бўлган 110 та микро гидроэлектр станцияларини қуриш кўзда тутилган.

Одилбек ОДАМБОЕВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?