Фарғоналик тадбиркорлар учун Бошқирдистон ҳудудидан 10 минг гектар ер ажратиб берилади
Фото: «Халқ сўзи»
Ботир МАДИЁРОВ / «Халқ сўзи». Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси ўтган ҳафта Россия Федерациясида амалий ташриф билан бўлиб, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бир қатор келишувларга эришди.
Шу тариқа Бошқирдистон Республикаси ҳамда Свердловск вилоятида ўтказилган юзма-юз мулоқотлар давомида 562 миллион долларлик ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
– Амалий учрашувлар давомида 50 дан ортиқ шартномалар имзоланиб, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини экспорт қилиш, чорвачилик лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишга келишилди, – дейди Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилмурод Жумабоев. – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва чорвачилик тармоғини ривожлантириш мақсадида Бошқирдистон ҳудудидан 10 минг гектар ер ажратиб бериладиган бўлди.
Шунингдек, ўзаро келишув асосида Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Россиянинг энг йирик савдо компанияси – Сима-Ленд платформаси орқали сотилади. Ўз навбатида, ушбу компания Фарғонада ўз офисини ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг