Фарғоналик ўқувчи 11 та нуфузли хорижий ОТМда ўқиш имкониятини қўлга киритди
Фото: Халқ сўзи
Дунёда ҳар бир мамлакат ўз келажаги ва тақдирини бир олам орзулар билан катта ҳаётга кириб келаётган авлод тимсолида тасаввур этади. Шу маънода, кейинги йилларда юртимизда ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялашга қаратилаётган юксак эътибор ва рағбат жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётгани бежиз эмас. Бунинг самарасида ёш бўлишига қарамай, иқтидори ва салоҳияти билан улкан ютуқларга эришаётган ўғил-қизларимиз сафи кенгаймоқда.
Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Абдуллоҳ Муҳаммадов улардан биридир.
Гап шундаки, Абдуллоҳ муддатидан олдин хорижнинг нуфузли 11 та олий таълим муассасаларида ўқиш имконига эга бўлди. Шу тариқа иқтидорли ўқувчи 775 минг 520 АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли грант маблағини қўлга киритди.
У ўқишга қабул қилинган олий таълим даргоҳлари қаторида АҚШ, Малайзия, Швейцария, Бирлашган Араб Амирликлари сингари давлатларнинг ТОП-100 таликка кирувчи университетлари бор.
Шунингдек, 2022-2023 ўқув йили битирувчиси бир вақтнинг ўзида Малайзия университетига қабул қилиниб, юз фоизлик грант соҳибига айланди. Унга Швейцариядаги Франклин университетида ўқиш бўйича ҳам имтиёз берилиб, бунинг учун 97 минг 520 АҚШ доллари миқдорида грант ҳам тақдим этилди. Ўз навбатида истеъдодли ўқувчи Дубайдаги (БАА) Cуртин университетида ҳам ўқиши мумкин. Бунинг учун унга махсус сертификат ва грант маблағи ажратилди.
— Яқинда ўтказилган имтиҳонларда математика ва инглиз тили фанлари бўйича етарли балл тўплаб, халқаро САТ сертификати ҳамда IELTS халқаро сертификатини қўлга киритдим, — дейди Абдуллоҳ. — Келажакда мамлакатимизда аниқ фанларни жаҳон андозалари даражасида ривожлантиришга ҳисса қўшишни мақсад қилганман.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг