Фарғонада қиймати 8 млрд сўмдан ортиқ ноқонуний дори воситалари аниқланди
Фарғона вилоятида катта миқдордаги ноқонуний, қиймати 8 миллиард сўмдан ортиқ бўлган дори воситалари аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар қилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. фуқаро бошқарувидаги «Некция-3» русумли автотранспорт воситаси Боғдод тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди. Натижада, автомашина салонида 8 турдаги 413 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, Бағдод туманида жойлашган ва мазкур фуқарога тегишли бўлган 2 та омбор кўздан кечирилганда, сифат сертификатига эга бўлмаган жами 60 турдаги 100 332 дона дори воситалари ноқонуний сақланаётганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Фарғона шаҳрида жойлашган омбордан эса ноқонуний сақланаётган 39 турдаги 16 897 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, дастлабки умумий қиймати жами 8 миллиард 1 миллион 429 минг сўмлик 117 642 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари вақтинча сақловга олинди.
Бу йўналишдаги тадбирлар давом эттирилиб, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. фуқарога тегишли 3 та «яширин» омборда Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган, умумий қиймати 400 миллион сўмлик 15 турдаги катетер игна, жгут, электрон термометр, тонометр каби жами 30 минг дона тиббиёт жиҳозлари сақланаётганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг