Фарғонада қатор тайинловлар амалга оширилди

10:26 14 Март 2024 Сиёсат
507 0

— Шерзод Раҳимов Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритган.

— Бобур Примқулов Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали директори эди.

— Махсудали Сайдуллаев Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Фарғона вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири лавозимида ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер