Фарғонада Хитой корпорацияси кўмагида канализация тизимлари модернизация қилинади

Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев Хитой хўжалик қурилиш ва муҳандислик корпорациясининг Ўзбекистондаги бош вакили Ван Ини қабул қилди.
Учрашувда Фарғона вилоятининг 14 та тумани ва Қувасой шаҳри канализация тизимларини модернизация қилиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.
Юзма-юз мулоқотда тегишли вазирлик ва идораларни жалб қилган ҳолда Хитой корпорацияси томонидан дастлабки ҳисоб-китобларни ва иқтисодий технологик асосларни ишлаб чиқиш, лойиҳа ҳар икки томонга ҳам манфаатли бўлса, шартномани имзолаш, Хитой молиявий институтлари кўмагида лойиҳани молиялаштириш, қурилиш ишларида маҳаллий компаниялар иштирокини таъминлаш масалалари келишиб олинди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг