Фарғонада «Ибратли оила» кўкрак нишонлари топширилди

19:34 17 Май 2025 Жамият
235 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Фарғона вилоятида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, бу борадаги миллий қадрият ва анъаналаримиз кенг тарғиб этилди.

Хусусан, қутлуғ сана муносабати билан Фарғона вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанали тадбирда бир гуруҳ намунали оила вакилларига «Ибратли оила» кўкрак нишони топширилди. Вилоят фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирлар жамиятимизда бундай оилалар ҳаёти ҳамиша ҳурматга лойиқ эканлиги эътироф этилди. Юрт тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашда ибратли оилалар тажрибаси муҳимлиги таъкидланди.

— Фарзандларимиз олий таълимда ўқиб, элу юрт хизматида камарбаста бўлмоқда, — дейди Қувасой шаҳрида истиқомат қилувчи Муҳсинжон Меҳмонов. — Ўз навбатида тадбиркор оила сифатида шаҳримиз ободлиги, инфратузилма хизматлари сифатини ошириш жараёнида доимо кўмакка тайёрмиз.

Янги авлод вакилларининг яхши билим олиши, маънан ва жисмонан баркамол бўлиб улғайиши учун ҳомийлик ёрдамларини кўрсатамиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер