Фарғонада болалар оммавий заҳарлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

17:21 24 Февраль 2026 Жамият
411 0

Фото: «Халқ сўзи»

Фарғона шаҳридаги давлат боғчаларида болалар заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 февраль куни Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шаҳардаги 58, 2 ва 61-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари тана ҳарорати кўтарилиши, қоринда оғриқ, ич ўтиши белгилари билан вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур вазият Фарғона вилояти прокуратураси, вилоят ИИБ ҳамда бошқа мутасадди идораларнинг масъуллари томонидан тўлиқ ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, барча тегишли турдаги экспертизалар тайинланган. Ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?