Фарғонада аёлга шахсий видеоларини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган шахс қўлга тушди
Фарғонада аёлдан унинг шахсий видеоларини тарқатиб юбормаслик учун пул талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 12 август куни Қўқон шаҳар ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро аёлни шахсий ҳаётига оид видеоларини тарқатиш билан қўрқитиб, 1 200 АҚШ доллари талаб қилган ҳолда товламачилик қилган.
Тезкор чоралар натижасида у талаб қилинган пул маблағини олган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.
Ҳолат юзасидан ҳужжатлар процессуал тартибда расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати Россиядаги ўзбекистонликларни «А.У.Е.» жиноий ҳаракати домига тушиб қолмасликка чақиргани тўғрисида хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг