Фарғонада 40 минг нафар ўғил-қизлар оромгоҳларда дам олади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Ёзги таътил мавсуми болажонларнинг энг севимли даври ва бу пайтда келажагимиз ворислари мириқиб дам олиши учун юртимизда барча шароитлар муҳайё этилган.
— Бу йилги мавсумда вилоятдаги 14 та стационар, мактаблар қошидаги 114 та кундузги оромгоҳларга қарийб 40 минг нафар ўқувчиларни жалб этиш режалаштирилган, — дейди Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси мутахассиси Музаффар Маматқулов. — Шу мақсадда ҳар бир оромгоҳда пухта тараддуд ишлари олиб борилиб, маънавий-маърифий тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилди.

Риштон туманининг «Қўрғонча» МФЙ ҳудудида жойлашган «Риштон» оромгоҳи 2023 йилдан буён самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Оромгоҳ директори Акмалжон Тўрақуловнинг маълум қилишича, ҳудуддаги 4,5 гектар ер майдонида 1,3 минг тупдан зиёд манзарали ҳамда мевали дарахт парваришланади. Бу ёзнинг жазирамасида ҳам оромгоҳ ҳудуди салқин ва баҳаво бўлишини таъминлайди.
Бу йилги мавсумда оромгоҳда 12 кундан иборат 5 босқичли жараёнда 600 нафар болажонларнинг дам олиши мақсад қилинган. Дастур доирасида ҳар бир кун учун алоҳида мавзу ишлаб чиқилган. Хусусан, «Болалар фестивали», «Ҳарбий ватанпарварлик» ва «Миллий қадриятлар» куни учун ўзига хос тадбирлар ўтказилади. Шунингдек, «Заковат», «Ижод ва истеъдод», «Она табиатни асраш», «Моҳир қўллар», «Ёш архитектор», «Миллатлар дўстлиги», «Туризм ва ўлкашунослик» мавзусидаги машғулотлар ҳам ўқувчиларга олам-олам завқ бағишлайди.

— Ҳар йили уч нафар ўғлим ёзги таътилни ўтказиш учун «Риштон» оромгоҳини танлашади, — дейди фарзандларини кўргани келган Зуҳрахон Ражапова. — Дарҳақиқат, бу оромгоҳнинг табиати фусункор, иш юритиш услуби жуда ҳам намунали. Шу боис фарзандларимиз бу ер дам дам олиш билан бирга, билим ва тафаккурини чархлайди. Энг муҳими, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбияланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг