Фарғонада 340 миллион сўмлик сифатсиз тамаки савдоси тўхтатиб қолинди

17:53 02 Март 2026 Жамият
214 0

Фарғона вилоятида 10 минг қути акциз маркасиз тамаки маҳсулоти тўхтатиб қолинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро С.О.нинг бошқарувидаги «ОНИХ» русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, автотранспорт воситасида умумий баҳоси 340 миллион сўмлик 10 минг қути «Милано» номли акциз маркасиз тамаки маҳсулоти борлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?