Фарғона вилояти маҳаллаларида хавфсиз муҳитни шакллантириш ва маиший коррупциянинг олдини олиш ишлари ўрганилди
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилояти маҳаллаларида хавфсиз муҳитни шакллантириш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, ижтимоий профилактика тизимини кучайтириш ҳамда коррупция, шу жумладан маиший коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.
Ўрганишлар давомида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мутасадди ташкилотлар, «маҳалла еттилиги» аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида жойлардаги ҳолат таҳлил қилинди.
Хусусан, профилактик чоралар самарадорлигини ошириш, аҳоли билан яқин мулоқотни кучайтириш, жиноятчиликка сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш, давлат хизматларини кўрсатишда очиқлик ва жавобгарликни таъминлаш, шунингдек, маиший коррупция ҳолатларининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, ишчи гуруҳ аъзолари Қўқон деҳқон бозори, Марғилон деҳқон бозори ва бир қатор савдо мажмуаларида бўлиб, бозор фаолиятида рақамлаштириш жараёнлари билан танишди. Бозорлар фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш, маиший коррупция ҳолатларининг олдини олиш ҳамда тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, сенатор халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессиясида ҳам иштирок этди. У ўз чиқишида ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилган ижобий ишларга эътибор қаратди.
Шунингдек, «маҳалла еттилиги» фаолиятида йўл қўйилган айрим камчилик ва муаммолар танқидий таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг