Фаластинда озиқ-овқат тарқатиш атрофида можаро кучайди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда очликдан азият чеккан фаластинликларнинг БМТ омборига бостириб киргани акс этган. ҲАМАСнинг маълум қилишича, омборга кирган 5 киши отиб ўлдирилган. Маълумотларга кўра, гуруҳ БМТдан олинган маҳсулотларни аҳолига юқори нархларда сотишни режалаштирган.
Исроил қарийб икки ой давомида Ғазога гуманитар ёрдам киришини чеклаган эди. Фақатгина ўтган ҳафтадан бошлаб юклар қайта киритила бошланди. Энди ёрдам тарқатишни ҲАМАС эмас, АҚШнинг Gaza Humanitarian Foundation ташкилоти ходимлари амалга оширмоқда. Тарқатиш жараёни Исроил армияси ва америкалик хавфсизлик фирмалари томонидан қўриқланмоқда. БМТ бу жараёнда иштирок этмаяпти — Исроил ташкилотни ҲАМАС билан ҳамкорликда айблаган.
ҲАМАС ушбу ҳолатга жавобан фуқароларни ёрдам марказларини бойкот қилишга чақирди. «Халқимиз очликдан омон қолади, босқинчидан ёрдам сўрамайди», — дейилади гуруҳ баёнотида. Шунга қарамай, фаластинликлар озиқ-овқат олиш учун тарқатиш пунктларида тунда ҳам навбатда туришмоқда. Видеоларда айримлар АҚШ президенти Дональд Трампга миннатдорлик билдиргани ҳам кузатилган.
Мутахассислар фикрича, гуманитар ёрдам устидан назоратни йўқотиши ҲАМАС учун жиддий сиёсий ва молиявий йўқотишдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг