Фабио Каннавародан омадли дебют
Фото: ЎФА
Кеча, 9 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қувайт термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.
Учрашув Фабио Каннаваро шогирдларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 10-дақиқада Элдор Шомуродов томонидан очилди.
Орадан 9 дақиқа вақт ўтиб, Ҳожимат Эркинов «оқ бўрилар»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон терма жамоаси 2025 йилда қўлга киритилган 6-ғалабасини қабул қилиб олди.
Ушбу ғалаба эвазига Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингидаги ҳисобига 2,05 баллни қўшиб қўйди ва онлайн ҳолатда 1 поғона юқорига кўтарилди.
Маълумот учун, Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа октябрь ойидаги иккинчи ўйинини 14 октябрь куни ўтказади. Ушбу баҳсда Ўзбекистон термасига Уругвай рақиблик қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг