Эзгу амаллардан четда турманг

01:00 30 Апрель 2022 Жамият
1134 0

Фото: Artel Матбуот хизмати

20 апрель куни содир бўлган кучли ёғингарчилик натижасида республикамизнинг бир қатор тоғ ва тоғ олди ҳудудларида, хусусан, Жиззах вилоятининг Фориш, Бахмал, Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманларида сел ва тошқинлар юзага келди.

Фото: Artel Матбуот хизмати

Табиий офатлар натижасида аҳоли яшаш пунктлари, ижтимоий соҳа объектлари, қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етди. Хусусан, Жиззах вилоятининг қатор туманларида икки соат ичида йиллик ёғингарчиликнинг 10 фоизи миқдорида ёмғир ёғди. Оқибатда аҳоли яшаш пунктларини сув босди. Кучли оқим ҳатто кўчаларда тўхтаб қолган машиналарни ҳам ўз домига тортди. Хусусан, кучли сел келишидан биргина Фориш туманидаги Эгизбулоқ маҳалласида жойлашган 260 хонадонга зиён етди. Кўплаб оилалар бошпанасиз қолди. Афсуски, фожиали ҳолатлар ҳам бўлди. Сел тошқинлари оқибатида беш киши ҳаётдан кўз юмди.

Фото: Artel Матбуот хизмати

Айни кунларда давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан аҳолига табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатилмоқда. Хусусан, уйлари сел оқибатида вайрон бўлган аҳоли вакиллари учун янги уй-жой қуриш ишлари бошланган.

Фото: Artel Матбуот хизмати

Бундан ушбу эзгу ишдан Artel компанияси четда қолмади. 28 апрель куни компания томонидан тузилган волонтёрлар гуруҳи Жиззах вилоятининг Фориш туманига келди. Компания ходимлари сув тошқинидан жабр кўрган Эгизбулоқ қишлоғида бўлиб, маҳаллий аҳолидан кўнгил сўради.

Фото: Artel Матбуот хизмати

Шунингдек, яқинлашиб келаётган муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан Artel компанияси ходимлари бу ерда яшовчи болаларга ўйинчоқлар, маҳаллий аҳоли вакилларига гигиена зарур воситалари совға қилишди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Компания томонидан уй-жойидан ажралган 30 та оилага маиший техника жамланмалари учун сертификатлар ажратилди. Ҳар бир жамланмада олтита маиший техника — телевизор, музлатгич, газ плитаси, кир ювиш машинаси, мини печь ва дазмолдан иборат бўлади.

Фото: Artel Матбуот хизмати

Корхона раҳбарияти ва ходимлари ҳамиша юртдошларимизга ёрдам беришга тайёр ва бу орқали халқимиз фаровонлигига, Ватан равнақига ҳисса қўшишга интилади. Эътиборли жиҳати, ушбу компаниянинг ёрдамга муҳтож аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлаш борасидаги биринчи эзгу ишлари эмас ҳамда бундай амаллар мунтазам давом эттирилади.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?