Европа Иттифоқи Украинага молиявий ёрдам пакетини ўтказишни бошлади
Иллюстратив фото
Европа Иттифоқи Украинага 1,5 миллиард евро миқдоридаги молиявий ёрдам пакетининг биринчи қисмини ўтказди. Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди.
Боррелнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи Киевга 2027 йилгача 50 миллиард евро миқдоридаги молиявий ёрдам пакети доирасида трансферларни бошлаган.
«Бугун биз Украина жамғармаси — Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича дастуримиз доирасида биринчи траншни ўтказдик», деди Европа дипломатияси раҳбари. Хабар қилинишича, биринчи транш 1,5 миллиард еврони ташкил қилган.
Шу йилнинг 23 февраль куни Европа Иттифоқи Украинага молиявий ёрдамни давом эттиришга ваъда берди. Айтилишича, 50 миллиард евролик қутқарув пакети Киевнинг «тезкор эҳтиёжларини қондириш ва иқтисодиёти ва жамиятини тиклаш»га ёрдам беради.
Аввалроқ, Боррель Украина қуролли кучларидан Россия активларидан келадиган даромадлар ҳисобига қурол сотиб олиш режалари ҳақида маълум қилганди.
Сиёсатчига кўра, ушбу даромадларнинг 90 фоизи қурол сотиб олишга сарфланиши режалаштирилган, қолган 10 фоизи Украина ҳарбий-саноат комплекси салоҳиятини ошириш учун Европа Иттифоқи бюджетига йўналтирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг