Эртадан Тошкент метросининг икки бекати оралиғидаги ҳаракат вақтинча тўхтатилади

Тошкент метрополитенининг «Қурувчилар» ва «Қипчоқ» бекатлари оралиғидаги метро ҳаракати 8 июнь кунидан вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унда айтилишича, Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўналишида профилактика ишлари олиб борилиши туфайли, «Қурувчилар» ва «Қипчоқ» бекатлари оралиғидаги метро ҳаракати шу йилнинг 8 июнь кунидан бошлаб вақтинча муддатга тўхтатилади.
Шунингдек, йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, ушбу оралиқда 1м-сонли автобус йўналиши ташкил этилади. Йўналиш фаолияти соат 5:00 дан 23:00 гача белгиланган бўлиб, ушбу автобус йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
«Йўналишда 5 та «King Long» русумли автобуслар 6 дақиқалик интервал билан ҳаракатланади. Йўловчиларни автобусларга чиқиш ва тушириш фақат метро станцияларида амалга оширилади», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг