Эроннинг янги Олий раҳбари ким бўлиши аниқланган — ОАВ

15:12 08 Март 2026 Дунё
757 0

Эронда Олий раҳнамо лавозимини ким эгаллаши бўйича Экспертлар кенгаши доирасида асосий қарор шакллангани маълум қилинди. Бу ҳақда Кенгаш аъзоси Муҳаммад-Меҳди Мирбоқирий маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “кўпчилик позициясини акс эттирувчи қатъий ва якдил фикр шаклланган”. Мазкур баёнот матни “Mehr” ахборот агентлиги томонидан келтирилган.

Мирбоқирий айрим масалалар бўйича қарама-қаршиликлар сақланиб қолаётганини, аммо уларни бартараф этиш мумкинлигини ҳам таъкидлаган. Бироқ “The New York Times” нашри манбаларга таяниб ёзишича, марҳум Оятуллоҳнинг ворисини тайинлаш жараёни вақтинча кечиктирилган.

Бунга Теҳронда унинг ўғли Мўжтабо Хоманаий хавфсизлиги юзасидан хавотирлар мавжудлиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Боиси у мамлакат раҳбарлигига эҳтимолий номзодлардан бири сифатида тилга олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг собиқ Олий раҳбари Али Хоманаий 28 февралда, АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий амалиёти бошланган куни ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Мамлакатда шу муносабат билан 40 кунлик мотам эълон қилинган.

Ҳозирда Эронни вақтинча бошқарув кенгаши идора қилмоқда. Унинг таркибига президент Масъуд Пезешкиён, суд ҳокимияти раҳбари Ғолом-Ҳусайн Моҳсений Эжеий ва Конституцияни қўриқлаш кенгаши аъзоси Алирезо Арафий киритилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер