Эрон олий раҳнамоси тирик – Ароқчи
Интернетда Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий бугун, 28 февраль куни Исроил ҳамда АҚШ томонидан қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ушбу хабарларни рад этиб, олий раҳнамо тирик эканини билдирди.
«Билишимча, олий раҳнамо тирик. Суд ҳокимияти раҳбари, парламент спикери, барча юқори лавозимли амалдорлар ва Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ҳам тирик. Ҳозирда ҳамма ўз жойларида», — деган Аббос Ароқчи.
Аввалроқ, турли оммавий ахборот воситаларида Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг Теҳрондаги қароргоҳи Исроил зарбалари оқибатида вайрон бўлгани акс этган суратлар тарқалган эди.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг