Эрон Европа давлатлари билан ядро дастури бўйича музокараларни тўхтатди
Эрон Буюк Британия, Германия ва Франция билан ядро дастурига оид масалаларни муҳокама қилишни эндиликда режалаштирмаяпти. Бу ҳақда ТАСС агентлиги мамлакат Ташқи ишлар вазири муовини Саид Хатибзодага таяниб хабар берди.
Хатибзодага кўра, ушбу уч давлат санкцияларни тиклаш имконини берувчи «snapback» механизмини ишлатишга ҳаракат қилган.
«Сиз биласиз, АҚШ билан музокаралар — «Евроучлик» билан музокаралардан алоҳида масала. «Snapback» вазиятидан сўнг биз улар билан ядро дастури бўйича музокара олиб бормасликка қарор қилдик, чунки улар халқаро ҳуқуққа зид ҳаракат қилди. Европа давлатлари билан муносабатлар давом этади, аммо ядро масаласи муҳокама қилинмайди. Қолаверса, Германия БМТ Хавфсизлик кенгашининг аъзоси ҳам эмас», — деди у.
Сентябрь ойи охирида Европа Иттифоқи Кенгаши Эронга нисбатан бир қатор чекловларни қисман тиклашга қарор қилган эди.
Янгиланган санкциялар тўплами қатор чораларни ўз ичига олади:
— айрим шахсларга ЕИ ҳудудига кириш тақиқланади;
— санкция рўйхатларига киритилган жисмоний ва юридик шахсларнинг активлари музлатиб қўйилади;
— савдо чекловлари жорий этилади;
— Эрон Марказий банки ва йирик тижорат банкларининг мол-мулки музлатилади;
— Европа аэропортларида эронлик юк самолётларига хизмат кўрсатиш тақиқланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг