Эрон АҚШга ядровий музокараларни қайта бошлаш шартини айтди
Иллюстратив фото
Агар АҚШ ҳурмат кўрсатса, Эрон ядровий музокараларни қайта бошлашга тайёр. Бу фикрларни Эрон Олий Раҳнамосининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Камол Харрази айтиб ўтди.
«Улар биз белгилаган шартлар асосида биз билан мулоқот қилишга тайёр эканликларини кўрсатиш учун биринчи қадамни қўйишлари керак», — дейди эронлик дипломат.
Шу ўринда Харрази икки мамлакат ўртасидаги музокаралар «тенглик ва ўзаро ҳурмат» тамойиллари асосида олиб борилиши кераклигини таъкидлади.
Аввалроқ, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Теҳронда июнь ойидаги АҚШ ҳужумларидан 400 килограмм 60 фоиз бойитилган ураннинг қанча қисми «омон» қолгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқлигини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг