Ерликлар 19 август куни супер Ой ҳодисасига гувоҳ бўлади
Мутахассислар бу йил 19 август, 17 сентябрь, 17 октябрь ва 15 ноябрь кунлари супер Ой ҳодисаси рўй беришини прогноз қилмоқда. Шунингдек, улар биринчи супер Ой ўзгача бўлишини айтмоқда, чунки бу ҳодиса «Бакра Ойи» билан бир вақтга тўғри келиши мумкин.
Август ойида содир бўладиган тўлин Ойлардан бирининг номи «Бакра Ойи». Бу супер Ой ва мовий Ойнинг комбинацияси ҳисобланади. Унинг номи йилнинг шу даврида буюк кўлларда ва бошқа йирик сув ҳавзаларида бакра балиқларини тутган ҳинд қабилалари билан боғлиқ.
NASA маълумотларига кўра, навбатдаги мавсумий мовий Ой 2027 йилнинг май ойида кутилмоқда. «Бакра Ойи» ва мовий Ойнинг кейинги жуфтлиги 2037 йил январь ва март ойларида кузатилади.
Маълумот учун, супер Ой ҳодисаси вақтида Ой одатдагидан анча ёрқинроқ ва каттароқ кўринади, лекин аслида бундай бўлмайди. «Ой иллюзияси» мавжуд, унда Ой уфққа яқин бўлганда осмондаги баландлигига қараганда каттароқ кўринади.
Ойнинг кратерларини кўриш учун телескоп ёки дурбиндан фойдаланиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг